Live
4
Ўзбек

Гризманн MLSнинг энг яхши янги футболчиси совринига номзод бўлди

Футбол
15 ноябр, 00:45
    12
У MLS доирасидаги баҳсларда 14 та гол уриб, 7 та ассист қайд этди.
Гризманн MLSнинг энг яхши янги футболчиси совринига номзод бўлди
Фото: Getty Images

MLS мунтазам чемпионати якунига етиб бораётган бир пайтда лига мавсумнинг энг яхши янги футболчиси совринига даъвогарларни эълон қилди. Улар орасидан франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн ҳам жой олди.

Гризманн ушбу мукофот учун курашадиган уч нафар етакчи номзоддан бири бўлди. У июн ойида Мадриднинг «Атлетико» клубидаги фаолиятини якунлаб, ёзда АҚШнинг «Орландо» жамоасига кўчиб ўтган эди.

Франциялик футболчи янги чемпионатга жуда тез мослашди ва жамоасининг тактик тизимида ўз ўрнини топди. У MLS доирасидаги баҳсларда 14 та гол уриб, 7 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Айнан шу натижалар Гризманнинг мавсумнинг энг яхши янги футболчиси совринига номзодлар қаторига киритилишида аҳамият касб этди. Энди у ушбу индивидуал мукофотни қўлга киритиш учун қолган икки номзод билан рақобатлашади.

Аввалроқ Антуан MLSнинг қаторасига бешинчи ўйинида гол ургани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Орландо Сити Орландо Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

12 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар