«Манчестер Юнайтед» вингери Алехандро Гарначо «Челси» футболчисига айлангани ҳақида хабар берилган эди.
Аргентиналик 21 ёшли футболчи нима сабабдан «Челси»ни танлагани ҳақида фикр билдирди.
«Қарор қабул қилишдан аввал Месси билан гаплашдим. Лионел «Челси»га ўтишни маслаҳат берди. «Манчестер Юнайтед»да етарлича қадрланмадим, шунинг учун ҳам ҳозир бошқа жамоадаман», — деди Гарначо DAZN'га.
Маълумот ўрнида, Алехандро «аристократлар»нинг 49-рақамли либосида майдонда харакат қилади.