Live
3
Ўзбек

Гарначо «Бавария» таклифини рад этди

Футбол
19 август, 13:40
Аргентиналик футболчи фақат «Челси» учун тўп тепишни хоҳламоқда.
Гарначо «Бавария» таклифини рад этди
Фото: Sports.ru

«Манчестер Юнайтед» вингери Алехандро Гарначо «Бавария» таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Аргентиналик футболчи фақат «Челси» учун тўп тепишни хоҳламоқда. Мюнхенликлар уни бу ёзда ўз сафига қўшиб олиши имконсиз.

Шу орада лондонликлар «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти билан музокараларни давом эттирмоқда. Маълум бўлишича, улар трансфер борасида келишувга эришишга катта қадам ташлаган.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Гарначо АПЛда 36 ўйинда 6 та гол урди. Аввалроқ Гарначо «Челси» билан келишиб олгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар