Франция футбол Федерацияси (FFF) ва Nike миллий жамоанинг бўлажак мундиал учун янги либосларини тақдим этишди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Кўк рангдаги уй либоси юксак марраларни кўзлаган авлодни англатади, яшил-кулранг сафар либоси эса «Liberte» (Ozodlik) — Франция ва АҚШ ўртасидаги дўстликни ифодаловчи бу йил нишонланадиган Америка мустақиллигининг юз йиллигига бағишланган Озодлик ҳайкалига ҳурмат.
Футболчилар 26 март куни Бразилияга қарши ўртоқлик ўйинида илк бор янги сафар либослари тўпламидан фойдаланади, янги уй либослари тўплами эса 29 санада Колумбия билан баҳсда ишлатилади. Режага кўра, ҳар икки тўқнашув АҚШда бўлиб ўтади.

