Ижтимоий тармоқларда «Олимпик» футболчиларининг маош билан боғлиқ масаласи бўйича ЎФА расмий муносабат билдирди.
«Олимпик» клуби футболчилари ва мураббийларининг маоши билан боғлиқ масала юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Қайд этиш керак, ЎФА футболчи ва мураббийларнинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлайди ва уларнинг қонуний талаблари белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Жараён ва унинг якунлари юзасидан қўшимча маълумот тез кунларда тақдим этилади», — дейилади хабарда.