Live
2
Ўзбек

Эмери фаолиятида 7-бор Европа Лигаси яримфиналига чиқди

Футбол
17 апрел, 01:25
Испаниялик мутахассис фақат бир марта яримфиналдан ўтолмаган.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Эмери фаолиятида 7-бор Европа Лигаси яримфиналига чиқди
Foto: Getty Images

Унаи Эмери мураббийлик фаолияти давомида еттинчи марта Европа Лигаси яримфиналида иштирок этади.

16 апрел куни унинг бошчилигидаги «Астон Вилла» турнирнинг 1/4 финали жавоб ўйинида «Болоня»ни йирик ҳисобда енгди (4:0, биринчи ўйин – 3:1).

Эмери жамоалари илгари бу мусобақада 6 марта яримфиналга чиққанд. 2012 йилда у бошқарган «Валенсия» финал йўлланмаси учун «Атлетико»га 2:4 ва 0:1 ҳисобларида ютқазган. Бу — мураббийнинг ушбу турнир яримфиналларидаги ягона мағлубияти.

2014-2016 йиллар оралиғида «Севиля» Эмери қўл остида кетма-кет уч марта Европа Лигаси бош совринини қўлга киритган.

2019 йилда «Арсенал» унинг қўл остида финалга чиққан, аммо ҳал қилувчи беллашувда «Челси»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган. 2021 йилда эса «Вилярреал» билан Европа Лигасини ютиб олган.

Маълумот ўрнида, «Астон Вилла» финал йўлланмаси учун «Ноттингҳэм Форест»га қарши майдонга тушади ва бу 2009 йилдан кейин еврокубоклардаги илк инглизча яримфинал бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар