Live
1
Ўзбек

Гакпо «Ливерпул»ни тарк этиши мумкин

Футбол
9 июн, 03:19
Нидерландиялик футболчига уч клуб қизиқиш билдирмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Гакпо «Ливерпул»ни тарк этиши мумкин
Foto: Getty Images

«Ливерпул» вингери Коди Гакпо ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

ТEАМtalk хабарига кўра, 27 ёшли футболчининг хизматларига бир қатор Европа клублари қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотига кўра, Гакпони ўз сафига қўшиб олишни «Астон Вилла», «Тоттенҳэм» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари истамоқда.

Қайд этилишича, нидерландиялик футболчи кейинги мавсумда асосий таркибдан кафолатланган ўрин ололмаса, «Ливерпул»ни тарк этиш вариантини кўриб чиқади.

Маълумот учун, Гакпо Англия Премер-лигасининг 2025/26 йилги мавсумида 36 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2023 йилдан буён мерсисайдликлар сафида тўп тепиб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар