Бугун
215
Ўзбек

Элит ОЧЛда иштирокчилар сони оширилиши кутилмоқда. Бу «Насаф»га ОЧЛ-2га йўлланма беради — манба

Футбол
20 апрел, 09:00
Янги мавсумда қитъанинг энг юқори даражали турнирида Ўзбекистоннинг икки клуби иштирок этиши мумкин.
Элит ОЧЛда иштирокчилар сони оширилиши кутилмоқда. Бу «Насаф»га ОЧЛ-2га йўлланма беради — манба
Foto: Getty Images

ОФК Элит Чемпионлар Лигасида ҳар икки минтақада иштирокчилар сони 12 тадан 16 тага оширилиши мумкин.

«ОФК Элит Чемпионлар Лигасида иштирокчилар сонининг оширилиши, яъни форматдаги ўзгариш фақат 12 та мамлакат учун таъсир қилади: Ғарбда 6 та ва Шарқда 6 та.

Энг катта фойдани кутилганидек, ўз ҳудудларида рейтингда етакчилик қилаётган Саудия Арабистони ва Япония олади. Уларга плей-офф босқичи учун яна иккитадан йўлланма қўшиш режалаштирилмоқда — бу олдин мавжуд эмасди. Минтақавий рейтингда иккинчи ўриндаги мамлакатлар (БАА ва Жанубий Корея) гуруҳ босқичи учун биттадан қўшимча йўлланма олади, бешинчи (Ўзбекистон ва Австралия) ва еттинчи ўриндагилар (Иордания ва Ветнам) эса плей-офф учун биттадан йўлланмага эга бўлади. Шуниси қизиқки, еттинчи ўриндагиларда аввал Элит Чемпионлар Лигасида умуман ўрин бўлмаган.

Қизиғи шундаки, олтинчи ўриндаги мамлакатларга (Ироқ ва Малайзия) ҳеч қандай қўшимча ўрин берилмайди. Учинчи ва тўртинчи ўриндагиларда (Қатар ва Таиланд, Эрон ва Хитой) эса квота сони ошмаса-да, сифат жиҳатидан ютуққа эга бўлади: плей-офф ўрни гуруҳ босқичи йўлланмасига айланади.

Яна бир бор таъкидлайман: бу расмий маълумот эмас ва эҳтимол, қўмита муҳокамаси учун таклифлардан бири холос. Барча расмий янгиликларни жума куни кутамиз.

Агар ушбу таклиф қабул қилинса, Ўзбекистон клубларидан:

— «Нефтчи» Элит Чемпионлар Лигасига тўғридан тўғри йўлланма олади,

— «Пахтакор» элитада плей-оффдан бошлайди ва ғалаба қозонса, гуруҳ босқичига чиқади. Мағлуб бўлса иккинчи Чемпионлар Лигасига тушади,

— «Насаф» Чемпионлар Лигаси-2'нинг гуруҳ босқичида иштирок этади.

Бунинг барчаси клубларда ОФК Чемпионлар Лигаси лицензияси бўлиши шарти билан амалга ошади», — деб ёзади Никимбаев ўз телеграм каналида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Насаф Насаф
  • Нефтчи Нефтчи
  • Пахтакор Пахтакор
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
  • Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Бугунги янгиликлар