Live
5
Ўзбек

Эдерсон Истанбул клубига ўтди (Романо)

Футбол
1 сентябр, 02:35
Бразилиялик посбон фаолиятини Туркияда давом эттиради.
Эдерсон Истанбул клубига ўтди (Романо)
Foto: Getty Images

Эдерсон «Манчестер Сити»дан «Фенербаҳче»га ўтди, деб хабар беради Фабрицио Романо.

Турк клуби «Манчестер Сити» билан 32 ёшли дарвозабоннинг трансфери борасида келишувга эришди.

Истанбул клуби «шаҳарликлар» билан бир йиллик шартномаси қолган бразилиялик посбон учун тахминан 13-14 миллион евро тўлайди.

Эдерсон Англия клубига 2017 йилда 40 миллион евро эвазига «Бенфика»дан ўтганди. Умумий ҳисобда дарвозабон «Манчестер Сити»да 372 ўйин ўтказди. У жамоа билан 6 бор АПЛни ва 1 марта ЕЧЛни ютди.

Аввалроқ «Галатасарой» Эдерсон трансфери учун 10 миллион евро таклиф қилганди.

Бугунги янгиликлар