Эдерсон Туркиянинг «Фенербаҳче» клубига кўчиб ўтди. АПЛ тарихида энг кўп ассист қайд этиш орқали тарих ёза олган футболчи «Сити»ни тарк этганидан кейин ўзининг instagram саҳифасида хайрлашув мактубини ёзиб қолдирди.
«Сити» либосида ўрганиш, муваффақият қозониш ва ғалабаларни нишонлашга ҳам деярли 10 йил бўлди. Бу давр умрбод мен билан бирга бўладиган шахсий ва профессионал ўсишса сабабчи бўлди.
Мен барча жамоадошларимга шунингдек ғалаба ва мағлубиятларни, хурсандчилик, кўз ёзшлар ҳамда унутилмас хотираларни тақдим этган ҳақиқий ака-укаларимга чуқур миннатдорчилик билдираман. Ҳеч нарса масъулият, бирлашиш ва дўстликсиз амалга ошмас эди.
Нафақат футболчи сифатида, балки инсон сифатида ҳам ўсишда ёрдам берган жаноб Пеп ҳамда дарвозавонлар мураббийи Хавиерга алоҳида раҳмат айтаман. Шунингдек бутун бошли мураббийлар штабидан ҳам миннатдорман.
«Манчестер Сити»нинг барча ишчи-ходимларига ўзгача эътироф беришни хоҳлайман. Сизлар клубнинг ҳақиқий кўринмас қаҳрамонларисизлар.
«Сити» мухлислари, мендаги ҳиссиёт сизларга таърифлаш учун кучлироқ кучлироқ сўзларни топа олмадим. Ҳар бир баҳсни футболдан-да каттароқ даражага айлантириб юборасиз. Стадиондаги давомий қўллаб-қувватлашингиз, энергия беришингиз, қийин даврлардаги хатларингиз ва ғалабалардаги нишонлашингиз мени ҳаракатга келтирувчи ёқилғим эди. «Сити» бир умр қалбимдан жой олади. 2 фарзандим Манчестерда туғилди ва бу ер мен учун шунчаки ҳудуддан кўпроғини англатади.
Бу ердаги ғалабали саҳифани якунлаш ва янгисини бошлаш вақти келди. Умид қиламанки клуб кейинги йилларда ҳам ғалабаларни давом эттиради.
Ҳаммаси учун раҳмат. Сизлар ҳаётимни ўзгартирдингиз. Сизларни яхши кўраман»,-деб ёзди бразилиялик 32 ёшли дарвозабон.