Live
1
Ўзбек

ЕЧЛ. Яримфиналнинг жавоб ўйинларига ҳакамлар тайинланди

Футбол
4 май, 09:34
Жавоб ўйинлари 5-6 май кунлари бўлиб ўтади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
ЕЧЛ. Яримфиналнинг жавоб ўйинларига ҳакамлар тайинланди
Фото: Getty Images

УЕФА Чемпионлар лигаси яримфинал босқичидан ўрин олган жавоб ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра, «Арсенал» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги баҳсни германиялик Даниэл Зиберт бошқаради. Зибертга немис ҳамкасблари ёрдам беради. VAR тизими учун Бастиан Данкерт масъул этиб белгиланди.

«Бавария» – «ПСЖ» баҳсини эса португалиялик Жоау Педру Пинейру бошқариб боради. Қанотларда ҳам португал ҳакамлар бригадаси ишлайди. VAR тизимида италиялик Марко Ди Белло ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва «Атлетико» ўртасидаги ўйин 5 май куни, «Бавария» ҳамда «ПСЖ» иштирокидаги учрашув эса 6 май куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар