Бугун
8
Ўзбек

Довбик жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди

Футбол
23 январ, 09:42
Украиналик ҳужумчи сонидан олган жароҳатидан кейин жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди.
Довбик жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди
Foto: Getty Images

Довбик «Лечче»га қарши баҳсда олган жароҳати туфайли яна икки ойни майдонда ташқарисида ўтказишига тўғри келади.

«Жароҳатлар – бу ўйиннинг бир қисми. Тикланиш ва тезроқ майдонга қайтиш учун ҳаракат қиламан. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат – бу мен учун жуда муҳим. Сукунат. Иш. Қайтиш. Яқинда кўришамиз», — деб ёзди Артем ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Аввалроқ, ҳужумчига жарроҳлик амалиёти керак бўлмаслиги маълум қилинганди. Бироқ кейинги таҳлил натижалари бунинг аксига ишора қиларди.

«Рома» раҳбарияти форвард узоқ муддат сафдан чиққанига тайёргарлик кўра бошлади. Футболчининг жароҳати «бўрилар»нинг қишда Артемни сотиб юбориш режаларини бузиб юборди.

Маълумот учун, Довбик барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 17 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол уриб, 2 та голли узатма етказиб берди.

Бугунги янгиликлар