Бугун
30
Ўзбек

Диоманде жароҳат олмаслик учун Лейпциг машғулотларида иштирок этмаяпти

Футбол
1 август, 07:58
Немис клуби футболчисини Мадридга қўйиб юборишга шошилмаяпти, аммо қатор манбалар келишув яқин эканлигини таъкидламоқда.
Диоманде жароҳат олмаслик учун Лейпциг машғулотларида иштирок этмаяпти
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар берди.

«Лейпциг» вингер Ян Диоманденинг Мадриднинг «Реал» клубига трансферини расмийлаштиришга шошилмаяпти, лекин бу амалга оширлиши керак. Ҳозирги вақтда вингер эҳтимолий жароҳатлардан қочиш учун индивидуал тарзда машғулотларни давом эттирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Диоманде «Лейпциг»нинг Австриядаги мавсумолди йиғинига бормасликни мўлжаллаган. Тайёргарликнинг бу қисми 2 август куни старт олиши белгилаб қўйилган. Футболчи имкон қадар тезроқ Мадридга учмоқчи.

Аввалроқ, «буқалар» Диоманде трансфери учун кафолатланган 120 млн ва бонуслар эвазина 135 млн еврога етиб борадиган маблағ хоҳлаётгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Маълумот учун, Диоманде 2025 йилдан буён «Лейпциг» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/2026-йилги мавсумда у 36 та ўйинда 13 та гол урди ва 10 та голли узатма етказиб берди.

Transfermarkt портали Яннинг актуал трансфер нархини 90 млн еврога баҳоламоқда. Футболчининг немис клуби билан яна 4 йиллик шартномаси бор. Ортда қолган мундиалда Диоманде 4 та ўйинда майдонга тушди ва ҳисобига 1 та ассист ёздириб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лейпциг Лейпциг
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар