«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибаланинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, аргентиналик 32 ёшли футболчи мавсум якунида «бўрилар»ни тарк этиши мумкин.
«Рома» Дибала билан келишувни узайтириш борасида музокарага киришмаган. Футболчи «Бока Хуниорс» билан музокара ўтказмоқда. У маълум шартлар эвазига римликлар сафида қолиши мумкин.
Томонлар ёзда эркин агент мақомида амалга оширилиши мумкин бўлган трансферни муҳокама қилишмоқда.
Бу мавсумда Пауло Дибала 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва шерикларига 4 та голли узатмани амалга оширди.