US Open — 2021 чемпиони, дунёнинг олтинчи ракеткаси россиялик теннисчи Даниил Медведев (30 ёш-у 7 ой) жорий мавсумда ATP мусобақасининг энг ёши катта ғолибига айланди. Бугун, 29 сентябрь куни у Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ATP-250 турнирида ғолиб чиқди. Титул учун кечган баҳсда у ҳамюрти Андрей Рублёвни (рейтингда 24-ўрин) мағлуб этди. Учрашув 7:5, 6:4 ҳисобида якунланди.
Медведев учун Ханчжоудаги титул унинг фаолиятидаги йигирма тўртинчи, ҳард қопламасидаги йигирма иккинчиси ва мавсумдаги учинчи соврин бўлди. Аввалроқ, 2026 йилда у Брисбендаги ATP-250 ва Дубайдаги ATP-500 турнирлари ғолиби бўлган эди. Медведев 24 та титулдан 23 тасини турли шаҳарларда қўлга киритган — фақат Дубайда у икки марта, 2023 ва 2026 йилларда ғалаба қозонган.