«Челси» сунъий интеллект технологиялари билан шуғулланувчи IFS компанияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Келишув 2028 йилгача амал қилади, бироқ компания 2025/2026 мавсуми охиригача титул ҳомий сифатида майкада жой олади. IFS логотипи эркаклар ва аёллар жамоаси либосида яқин кунларданоқ пайдо бўлади.
Клуб президенти Жейсон Ганнон бу ҳамкорликни илғор технологиялар ёрдамида майдонда ва ундан ташқарида фаолиятни яхшилаш йўлидаги муҳим қадам деб атади.
Маълумки, «Челси» 2025/2026 мавсумида АПЛда титул ҳомийсиз қолган ягона клуб эди. 2023 йилда телекоммуникация компанияси Тhree билан шартнома собиқ эгаси Роман Абрамовичга нисбатан санкциялар сабаб бекор қилинганди. Шундан сўнг майка олд қисмида Infinite Athlete ва Damac логотиплари жой олган.
BBC Sport маълумотига кўра, клуб келгусидаги узоқ муддатли титул ҳомийсидан мавсумига тахминан 65 миллион фунт (74 миллион евро) даромад олишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, 21 феврал куни «Челси» АПЛ 27-турида ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилади. Лиам Росениор шогирдлари 44 очко билан жадвалда бешинчи ўринда бормоқда.