Лондон клуби «Реал»га иқтидорли вингер Франко Мастантуонони ижарага олиш бўйича таклиф юборди.
«Аристократлар» ўз вақтида Мастантуонони сотиб олиш учун номзод клублардан бири бўлган, лекин якунда футболчи Испания пойтахтига кўчиб ўтишга қарор қилганди.
«Ривер Плейт»нинг собиқ футболчиси Испанияда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. 18 ёшли Франко Ла Лиганинг бор йўғи 7 учрашувида майдонга туширилди. Испан нашри Fichajes хабар беришича, «Челси» вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи ва «Реал»га футболчини мавсум охиригача ижарага олиш таклифи билан мурожаат қилган.
TeamTalk нашри эса Ла Лига вакили футболчини Англияга қўйиб юбормаслиги, чунки Мадриддагилар Мастантуонони жамоанинг муҳим футболчиси бўлишига ишонишини таъкидламоқда.