Бугун
98
Ўзбек

Бокс. Ўзбекистонлик ёш боксчилар жаҳон чемпионатини 8 та медал билан якунлади

Бокс
28 октябр, 02:30
Ўзбекистон U19 жамоаси Будвада 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Бокс. Ўзбекистонлик ёш боксчилар жаҳон чемпионатини 8 та медал билан якунлади
Foto: Olypmicuz

Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича U19 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати якунланди. 69 та мамлакатдан 474 нафар боксчи иштирок этган мусобақада Ўзбекистон вакиллари жами 8 та медалга сазовор бўлди.

Ҳамюртларимиз ҳисобида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали бор. Йигитларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, мусобақани умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.

Олтин медаллар:

75 кг: Сухроб Рахматуллаев

90 кг: Асадбек Султонбоев

51 кг: Назокат Мардонова

+90 кг: Ислом Салихов

Кумуш медаллар:

85 кг: Сардорбек Баҳромхўжаев

70 кг: Мафтуна Янгиева

Бронза медаллар:

70 кг: Зулфиқор Адҳамжонов

48 кг: Мухтасар Алиева

Бугунги янгиликлар