Live
3
Ўзбек

Бокс. Муроджон Аҳмадалиев венесуэлалик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди

Бокс
29 май, 14:28
У фаолиятидаги 15-ғалабасига эришди.
Бокс. Муроджон Аҳмадалиев венесуэлалик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди
Фото: Getty Images

Тошкент шаҳрида йирик профессионал бокс оқшоми ўз ниҳоясига етди.

Кечанинг марказий жангида ўзбекистонлик профессионал боксчи, иккинчи энг енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев рингга кўтарилди.

Венесуэла вакили Эгли Москедага қарши 10 раундлик жангда Аҳмадалиев муддатидан олдин ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси тўртинчи раундда техник нокаут орқали ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Муроджон профессионал боксдаги 15-ғалабасига эришди. Унинг ҳисобида 2 та мағлубият бор.

Бугунги янгиликлар