Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси 30 ёшли Никлас Зюле профессионал футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди. Спортчининг сўзларига кўра, бундай қарор келишида 18 апрел куни «Ҳоффенҳайм»га қарши баҳсда (1:2) олган жароҳати муҳим рол ўйнаган. Зюле фаолияти давомида «Ҳоффенҳайм», «Бавария» ва «Боруссия» клублари шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт оралиғида Никлас 5 карра Германия чемпиони ва 1 марта УЕФА Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиққан. Умумий ҳисобда у 14 та соврин эгасига айланган.
«Шу йил ёзда фаолиятимни якунлашимни маълум қилмоқчиман. Шифокоримиз кийиниш хонасида жароҳатимни текшираркан, физиотерапевтга қараб, бош чайқаб қўйди. Сўнг душ қабул қилгани кириб кетдим ва 10 дақиқача бир фикр билан йиғладим: «У [тиззанинг хочсимон боййлами] узилган». Кейинги кун МРТ қилдиргани бордим ва яхши янгилик эшитдим, ана ўшанда 1000%га тушундимки барча-барчаси тугаган эди. Мен яшаш, эркин бўлиш имкониятини кутиш, таътилга бориб, болаларим билан вақт ўтказишни кутиб яшашдан ва бунинг натижасида учинчи марта бундай жароҳат (тизза бўғимининг хочсимон бойлами узилиши) олишдан ёмонроқ вариантни тасаввур қила олмайман», — дея Зюле сўзларидан иқтибос келтирди «Боруссия» расмий сайти.
Маълумот учун германиялик ҳимоячи учун 31-жароҳати фаолиятидаги охиргиси бўлди ва бунгача у икки бор тизза бўғимининг хочсимон бойламини узиб олган эди.