«Барселона» Ла Лиганинг 29-турида «Райо Валекано»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мағлубиятсиз сериясини 8 та баҳсга етказди.
22 февралдан буён каталонияликлар «Леванте» (3:0), «Вилярреал» (4:1), «Атлетико» (3:0), «Атлетик» (1:0) ва «Севиля»ни (5:2) мағлуб этди. Шунингдек, «Нюкасл» билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, жавоб баҳсида рақибини 7:2 ҳисобида таслим қилди.
Шу давр оралиғида жамоа умумий ҳисобда 25 та гол уриб, атиги 6 та гол ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» кейинги баҳсини 4 апрел куни «Атлетико»га қарши ўтказади.