Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ форварди Андрей Аршавин Италия чемпионати 16-тури доирасида «Комо» ўз уйила «Милан»га имкониятни бой берганига (1:3) муносабат билдирди.
«Ўйин бўйича «Комо» муносиб кўринди. Менга бу жамоа маъқул келмоқда, сабабларидан бири эса уни Сеск бошқармоқда. Ўйлашимча, Фабрегас - бу «Барселона»нинг кейинги бош мураббийи, - деди Аршавин «Матч ТВ» эфирида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда «кўк-анорранглилар» бош мураббийи лавозимини германиялик Ханс-Дитер Флик эгаллаб турибди. 60 ёшли мураббий 2024 йилнинг ёзида жамоага келди ва шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган.