Бугун
12
Ўзбек

«Арсенал» икки футболчисини жароҳат сабаб йўқотди

Футбол
7 март, 09:40
Англия кубогидаги ғалабага қарамай, лондонликлар таркиб борасида муаммога дуч келди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Арсенал» икки футболчисини жароҳат сабаб йўқотди
Foto: Getty Images

Англия кубоги 1/8 финалида «Арсенал» сафарда «Менсфилд Таун»ни 1:2 ҳисобида мағлуб этиб, чоракфиналга йўл олди.

Бироқ ушбу баҳс лондонликлар учун йўқотишлар билан ҳам якунланди. Ўйин давомида жамоанинг икки футболчиси жароҳат сабаб майдонни тарк этди.

Биринчи бўлимда Леандро Троссард жароҳат олгани сабаб алмаштирилди. Иккинчи бўлимда эса ҳимоячи Риккардо Калафиори ҳам ўйинни давом эттира олмади. Дастлабки маълумотларга кўра, италиялик футболчи мушак жароҳатини олган бўлиши мумкин.

«Арсенал» навбатдаги баҳсини 11 март куни ўтказади. Микел Артета жамоаси Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк ўйинида сафарда Германиянинг «Байер» клубига қарши майдонга тушади.

Бугунги янгиликлар