Марокашда ўтаётган Африка Миллатлар кубогида В гуруҳида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Миср Зимбабве дарвозасига 35 та зарба йўллаб, 2 та гол урди. Мармуш ва Салоҳнинг голлари жамоага иродали ғалаба тақдим этди. Ҳал қилувчи тўп 90+1-дақиқада киритилди.
ЖАР эса Анголага қарши беллашувнинг сўнгги дақиқаларида ғалабани илиб кетди.
Африка Миллатлар кубоги
В гуруҳи. 1-тур. 22 декабр
Миср — Зимбабве 2:1
Голлар: Мармуш (64), Салоҳ (90+1) — Дубе (20).
Миср — Аш Шенави, Ҳани, Иброҳим, Абдулмажид, Ҳамди (Фатуҳ, 82), Атейа (Одил, 66), Фати, Трезеге (Зизу, 67), Ашур (Мустафо Муҳаммад, 34), Салоҳ, Мармуш.
ЖАР — Ангола 2:1
Голлар: Апполлис (29), Фостер (79) — Шоу (35).