Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси футболчиси Абдумалик Анваров жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Панамага қарши баҳсда жароҳат олганди.
Натижада футболчи 85-дақиқада майдонни тарк этишига тўғри келганди.
ЎФА матбуот хизмати хабар беришича, Анваров дарҳол чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган. Текширувларга кўра, унда ҳеч қандай жиддий шикастланиш аниқланмаган.
«Ҳозирда унинг аҳволи яхши», - дейилади ЎФА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар жамоаси плей-офф босқичида Хорватияга қарши майдонга тушади.
