«Депортиво» ҳужумчиси Пиер-Эмерик Обамеянг жиддий жароҳатдан сўнг кутилганидан анча эрта майдонга қайтди.
37 ёшли габонлик футболчи ушбу мавсумни муваффақиятли бошлаб, дастлабки 8 та учрашувда 5 та гол урди. Бироқ оғир жароҳат туфайли маълум муддат сафдан чиқди.
Шифокорлар унинг тикланиши учун камида 2 ой вақт керак бўлишини тахмин қилишганди. Шунга қарамай, тажрибали ҳужумчи белгиланган муддатдан 30 кун олдин сафга қайтишга муваффақ бўлди.
Обамеянг «Эспанёл»га қарши учрашув қайдномасига киритилди ва баҳснинг иккинчи бўлимида майдонга тушди.
Бунгача Дортмунднинг «Боруссия» клубидаги ўйинлари билан танилган футболчининг бундай тез тикланиши эътиборга молик. Айниқса, жароҳатнинг жиддийлигини ҳисобга олганда, унинг қисқа муддатда сафга қайтиши кутилмаган воқеа бўлди.
Аввалроқ Обамеянг Ибраҳимовичнинг натижасини такрорлагани маълум қилинганди.