Live
1
Ўзбек

Жеррард янги мавсумни Чемпионшипда бошлашга яқин

Футбол
27 апрел, 07:55
«Ливерпул» афсонаси мураббийлик фаолиятини қайси клубда давом эттириши мумкинлиги маълум қилинди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Жеррард янги мавсумни Чемпионшипда бошлашга яқин
Foto: Getty Images

«Ливерпул» афсонаси Стивен Жеррард «Бёрнли» бош мураббийлигига номзодлардан бири сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Burnley Express хабар берди.

Жамоа Премер-лигадан тушиб кетиши аниқ бўлганидан кейин ушбу масала кун тартибига чиққан.

45 ёшли мутахассис 2025 йил январ ойида «Ал Иттифоқ» клубини тарк этганидан бери танаффусда ва энди яна ишга қайтишни истамоқда. Хабарларга кўра, Жеррард жамоани бошқариш таклифини қабул қилишга тайёр.

«Бёрнли»да эса ҳозирча бу миш-мишларга изоҳ берилмаяпти ва амалдаги мураббий Скотт Паркернинг келажаги муҳокама қилинмоқда. Жамоа юқори дивизиондаги омадсиз мавсумдан сўнг ўтган ҳафта муддатидан олдин Чемпионшипга тушиб кетиши маълум бўлди.

Аввалроқ Жеррард «Рейнжерс» ва «Астон Вилла» клубларида ҳам бош мураббий бўлиб ишлаган.

«Бёрнли» мураббийлигига яна бир номзод Венсан Компанининг собиқ ёрдамчиси Крейг Беллами бўлиб турибди. У март ойидаги саралаш плей-оффида Уэлс миллий жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқолмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бернли Бернли
  • Англия чемпионати Англия чемпионати
Бугунги янгиликлар