Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026нинг барча иштирокчилари аниқланди

Футбол
1 апрел, 01:57
Бўлажак мундиалнинг барча 48 иштирокчиси номи маълум бўлди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
ЖЧ-2026нинг барча иштирокчилари аниқланди
Foto: Getty Images

АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этадиган барча 48 та жамоа номи маълум бўлди.

Ироқ терма жамоаси қитъалараро плей-оффнинг сўнгги ўйинларидан бирида Боливияни мағлуб этди ва Жаҳон чемпионати финал босқичига чиққан қолган 47 та терма жамоага қўшилди.

Европа саралаш босқичидан сўнг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи иштирокчилари:

A гуруҳи: Мексика, ЖАР, Жанубий Корея, Чехия*.

B гуруҳи: Канада, Швейцария, Қатар, Босния ва Герцеговина*.

C гуруҳи: Бразилия, Марокаш, Гаити, Шотландия.

D гуруҳи: АҚШ, Парагвай, Австралия, Туркия*.

E гуруҳи: Германия, Кюрасао, Кот-д’Ивуар, Эквадор.

F гуруҳи: Нидерландия, Япония, Тунис, Швеция*.

G гуруҳи: Белгия, Миср, Эрон, Янги Зеландия.

H гуруҳи: Испания, Кабо-Верде, Саудия Арабистони, Уругвай.

I гуруҳи: Франция, Сенегал, Норвегия, Ироқ*.

J гуруҳи: Аргентина, Жазоир, Австрия, Иордания.

K гуруҳи: Португалия, Колумбия, Узбекистан, Конго ДР*.

L гуруҳи: Англия, Хорватия, Гана, Панама.

* — ўтиш ўйинларида ғалаба қозониб, йўлланмани қўлга киритган жамоалар.

Бугунги янгиликлар