24 июл куни Тошкентда старт олган ва дунёнинг энг кучли жамоаларини бир майдонга тўплаган волейбол бўйича ёшлар ўртасидаги U19 жаҳон чемпионати бугун ўз якуннига етди.
Сўнгги куннинг финал баҳсида амалдаги чемпион Франция терма жамоаси Полшани 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, яна бир карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Бронза медали учун кечган муросасиз ўйинда эса Испания терма жамоаси Эрон устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни табриклади ҳамда мусобақа юксак савияда ўтганини таъкидлади.