Live
10
Ўзбек

Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон ёшлар жамоаси Фаластинни мағлуб этиб, финал босқичига йўл олди

Футбол
9 сентябр, 07:52
Турдимуродов яна гол урди.
Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон ёшлар жамоаси Фаластинни мағлуб этиб, финал босқичига йўл олди
Фото: ЎФА

U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи «E» гуруҳи 2-туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон ёшлар жамоаси Фаластинга қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Беҳруз Асқаров ҳисобни очди. 70-дақиқада Муҳаммад Сандуқа мувозанатни тиклади. 85-дақиқада эса Рустам Турдимуродов ғалаба голига муаллифлик қилди, - 2:1.

Гуруҳ ғолиби Қирғиз Республикаси - Шри-Ланка учрашувидан сўнг маълум бўлади. Мабодо қўшнилар жуда йирик ғалабага эришган тақдирда Равшан Ҳайдаров жамоаси энг яхши 2-ўринлар қаторида чиқади.

U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи
Ўзбекистон – Фаластин 2:1
Голлар: Беҳруз Асқаров 25, Рустам Турдимуродов 85 – Муҳаммад Сандуқа 70
Ўзбекистон: 21.Эдем Неманов, 3.Зафармурод Абдирахматов (2.Иззатулло Пўлатов, 89), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳруз Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (14.Ойбек Ўрмонжонов, 77), 13.Асилбек Жумаев (16.Самандар Мавлонқулов, 68), 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Нодир Абдураззоқов, 20.Маҳмуджон Маҳамаджонов (18.Саидафзалхон Аҳроров, 77), 22.Отабек Аҳадов, 23.Рустам Турдимуродов.

Бугунги янгиликлар