Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Kim Un Yong Cup» халқаро турнири якунланди.
Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон миллий жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритди.
Олтин медалларни -54 кг вазнда Жаҳонгир Худойбердиев, -80 кг вазнда Жасурбек Жайсунов ҳамда -67 кг вазнда Озода Собиржонова қўлга киритди.
Кумуш медаллар -58 кг вазнда Асадбек Самандаров ва -80 кг вазнда Ёдгорбек Жўрабоевга насиб этди.
Бронза медалларни эса Назарали Назаров (-63 кг), Аюбхон Набиев (-68 кг), Лайло Ҳасанова (-53 кг), Мадина Мирабзалова (-57 кг), Шаббона Абдувалиева (-57 кг), Моҳидил Ўктамжонова (-62 кг) ҳамда Ирода Миртожиева (+73 кг) қўлга киритди.
Маълумот учун, «Kim Un Yong Cup» таэквондо WТ тақвимидаги нуфузли халқаро мусобақалардан бири ҳисобланади ва ҳар йили Жанубий Кореяда ўтказилади.