Live
1
Ўзбек

«Ювентус» Йилдиз билан шартномани узайтирди

Футбол
7 феврал, 12:40
Келишув 2030 йилга қадар амал қилади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Ювентус» Йилдиз билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images

«Ювентус» клуби ҳужумчи Кенан Йилдиз билан амалдаги келишувни 2030 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Қайд этилишича, янги шартномага кўра, туркиялик форварднинг маоши юқорилади. 20 ёшли футболчи энг кўп маош олувчи ўйинчилардан бирига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Йилдиз 2022 йилнинг ёзида эркин агент мақомида Мюнхеннинг «Бавария» клубидан «Ювентус» ёшлар жамоасига кўчиб ўтган.

Бу мавсумда у барча турнирларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 8 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Аввалроқ «Ювентус» «Аталанта»га йирик ҳисобда ютқазиб, Италия кубогини тарк этганди.

Бугунги янгиликлар