Италиянинг «Венеция» клуби Япония миллий жамоаси ҳимоячиси Такеҳиро Томиясуга уч йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, А Серия вакили эркин агент мақомидаги 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун музокараларни давом эттирмоқда.
Клуб Томиясу билан 3 йиллик битим борасида келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда ва ҳозирда футболчининг якуний қарорини кутмоқда.
Аввалроқ Томиясу «Венеция» раҳбарияти вакиллари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Футболчининг сўнгги жамоаси «Аякс» бўлди. У Амстердам клуби сафида барча турнирлар доирасида 9 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
«Венеция» Томиясуни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Футбол
19 июл, 07:57
Клуб Томиясу билан 3 йиллик битим борасида келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.
Фото: Getty Images