Италия Б Сериясида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда «Венеция» сафарда «Специя» (2:2) билан қайд этди. Бу орқали жамоа А Серияга йўл олиш имкониятига эга бўлди.
Бу турда «Монца» кутилмаганда «Мантоя»га (2:3) ютқазиб қўйди. Натижада чемпионат якунига бир тур қолганида «Венеция» 2-ўриндан пастга тушмаслиги ойдинлашди.
Б Серия якунига кўра, турнир жадвалининг кучли учлиги қуйидагича кўриниш олган: «Венеция» (79 очко), «Фрозиноне» (78 очко) ва «Монца» (75 очко).
Эслатиб ўтамиз, «Венеция» бир йиллик танаффусдан сўнг А Серияга қайтишга муваффақ бўлди. Клуб ўтган йили элитада 19-ўринни эгаллаб, қуйи дивизионга тушиб кетганди.