«Ливерпул» сардори Виржил ван Дейк клуб сафида 350-ўйинини ўтказди.
Англия чемпионатининг 24-тури «қизиллар» учун муваффақиятли якунланди. Жамоа «Нюкасл»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионатдаги ғалабасиз сериясига чек қўйди.
Гап шундаки, ушбу баҳс нидерландиялик футболчи учун «Ливерпул» сафидаги 350-ўйин бўлди. Бунда унинг барча мусобақалар доирасида клуб шарафини ҳимоя қилган учрашувлари ҳисобга олинди.
Бироқ рекордни янгилаш учун унга яна шунча ўйин ўтказиш талаб этилади. Чунки Жейми Каррагер «Ливерпул» сафида 701 ўйин ўтказган ҳолда яққол пешқадам ҳисобланади.
Умуман олганда, 1992 йилдан, яъни АПЛ ташкил этилганидан буён «Ливерпул»да 350 ва ундан ортиқ ўйин ўтказган футболчилар сони 7 тага етган.