Бугун
15
Ўзбек

UFC 324. Гейжи — вақтинчалик чемпион, О’Мэлли ва Нурмагомедов ҳам ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди

MMA
25 январ, 01:00
Лас-Вегасда UFC 324 йирик турнири бўлиб ўтди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
UFC 324. Гейжи — вақтинчалик чемпион, О’Мэлли ва Нурмагомедов ҳам ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди
Фото: UFC

АҚшнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC 324 турнири бўлиб ўтди.

Мусобақанинг асосий жангини енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун тўқнашув ташкил этди. Унда Жастин Гейжи (28–5) Пэдди Пимблеттни (23–4) ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди (48:47, 49:46, 49:46).

Яна бир жангда эса Шон О’Мэлли (19–3) Сун Ядун (22–9–1) устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди — 29:28 (уч марта).

Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедовнинг укаси Умар Нурмагомедов (20–1) Дейвисон Фигейредони (25–6–1) ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди — 30:27 (уч марта).

Аввалроқ UFC 323 турнирида Пётр Ян чемпионликни қайтариб олгани, Блаҳович ва Гусков эса дуранг қайд этгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар