Япония ва Тунис миллий жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи тур учрашуви жаҳон футболи тарихига киради.
21 июн куни Мексиканинг Монтеррей шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашув жаҳон чемпионатлари тарихидаги 1000-ўйин бўлади. Бу баҳсда руминиялик Иштван Ковач махсус юбилей либосда ишлайди.
ФИФА шунингдек жаҳон чемпионатларининг юбилей ўйинлари рўйхатини ҳам эълон қилди. Улар орасидан 1954 йилги турнирда Австрия ва Уругвай ўртасидаги 100-ўйин, 1994 йилги мундиалда Греция ва Нигерия ўртасидаги 500-ўйин ўрин олган. 900-баҳс эса ЖЧ-2018 финали бўлиб, унда Франция Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этган.