Суперлигада октябр ойининг энг яхши мураббийи аниқланди.
ЎзПФЛ хабарига кўра, «Пахтакор» бош мураббийи Камолиддин Тожиев ушбу номинацияда ғолиб бўлди. 42 ёшли мутахассис бошчилигида «шерлар» ўтган ой Суперлига доирасида 4 ўйинда 4 ғалабага эришганди. Тўплар фарқи 9:0ни ташкил этган.
Маълумот учун, «Пахтакор» айни пайтда 56 очко билан Суперлига турнир жадвалида 3-ўринни банд этган. Аввалроқ Бердиев Суперлигада сентябр ойининг энг яхши мураббийи деб топилганди.

Фото: ЎзПФЛ