Суперлигада сентябр ойининг энг яхши мураббийи аниқланди.
ЎзПФЛ хабарига кўра, «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ғолиб бўлди. 54 ёшли мутахассис ушбу мавсум иккинчи бор, умумий ҳисобда эса 16-марта ой мураббийи бўлди.
Қайд этилишича, Бердиев бу борада ўзининг рекордини янгилашда давом этмоқда.
Ўтган ойда «аждарлар» Суперлига доирасида 3 ўйинда 3 ғалабага эришганди. Тўплар фарқи 8:1ни ташкил этган.
Маълумот учун, «Насаф» Суперлига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
