Бугундан Олимпия шаҳарчасида бокс бўйича World Boxing Жаҳон кубоги беллашувларига старт берилди.
Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон миллий жамоасининг 5 нафар вакили рингга кўтарилди ва якунда уларнинг тўрт нафари кейинги босқичга йўл олди. Натижалар қуйидагича:
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев — Даниял Сабит (Қозоғистон) 5:0
-65 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов — Бунжонг Синсири (Таиланд) 0:5
-85 кг: Норбек Абдуллаев — Идар Занилов (Россия) 3:2
-51 кг: Феруза Казакова — Юна Нишинака (Япония) 5:0
-57 кг: Хуморабону Мамажонова — Людмила Воронтсова (Россия) 4:1