Live
14
Ўзбек

Тарихда бешинчи марта уч мавсум давомида »Катта дубулға» турнирларидаги барча совринларни 3 нафар теннисчи ўзаро бўлишиб олди

Теннис
16 сентябр, 15:56
Бу давр ҳам теннис тарихидан алоҳида ўрин эгаллайди.
Тарихда бешинчи марта уч мавсум давомида »Катта дубулға» турнирларидаги барча совринларни 3 нафар теннисчи ўзаро бўлишиб олди
Фото: Kicker

Сўнгги уч мавсум давомида эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида барча «Катта дубулға» турнирларини фақат италиялик Янник Синнер, испаниялик Карлос Алкарас ва германиялик Александр Зверев ўзаро бўлишиб олишди. Opta Ace хабарига кўра, Очиқ даврда (1968 йилдан бери) бу бешинчи шу каби ҳолатдир.

Мана шу даврда бешинчи марта уч ўйинчидан иборат трио уч йиллик давр мобайнида эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида «Катта дубулға» турнирларининг барча титулларини қўлга киритди:

Марат Сафин — Рафаэл Надал — Рожер Федерер (2005-2007);

Рожер Федерер — Рафаэл Надал — Новак Жокович (2006-2008);

Рожер Федерер — Рафаэл Надал — Новак Жокович (2017-2019);

Новак Жокович — Янник Синнер — Карлос Алкарас (2023-2025);

Янник Синнер — Карлос Алкарас — Александр Зверев (2024-2026).

Бугунги янгиликлар