Корея Республикасининг Мужу шаҳрида ташкил этилаётган таеквондо WT бўйича «WT Diamond Games» мусобақасининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Микст дастурида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларига эга чиқишди.
Диёрбек Тўхлибоев, Шухрат Салаев, Шаббона Абдувалиева ҳамда Светлана Осиповага иборат асосий жамоамиз саралаш босқичларида Индонезия ва Мўғулстон, финалда эса Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Озодбек Мамадалиев, Ёдгор Жўрабоев, Севинч Ҳайдарова ва Озода Собиржонадан иборат иккинчи жамоамиз эса Сингапур ва Корея Республикасини мағлуб этиб, ярим финалда Қозоғистонга имкониятни бой берди. Учинчи ўрин учун беллашувда Марокаш устидан қўзонилган ғалаба ушбу жамоамизнинг ҳам шоҳсупага кўтарилишини таъминлади.
Шу тариқа, ҳамюртларимизнинг мусобақада қўлга киритган медаллари 2 та олтин ва 1 та бронзага етди. Эртага яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.