Чемпионатда яққол аутсайдер бўлиб келаётган «Машъал» навбатдаги турда Зоминда «Сўғдиёна»га 5:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин муборакликлар устози Сергей Лушан матбуот анжуманида қатнашди.
— Сергей Иванович , бугунги ўйиндан кейин нима дейсиз? Учрашув қандай ўтди, фикрларингиз қандай?
— Шармандагарчилик. Бошқа фикр бўлиши мумкин эмас. Нега? Ўша матбуот анжуманида қарор қабул қилинган эди. Мен ўша пайтда айтиб ўтгандим: ёш футболчилар ўйнайди, яъни, бизда бор бўлган «дубл»дан — U-19 жамоасидан футболчиларни асосий таркибга жалб қиламиз, деб.
Жуда тажрибали футболчиларимизга яна бир имконият беришни сўрашди. Мен эса ўз позициямни тушунтиришга ҳаракат қилдим. Лекин қарор шундай бўлдики, бугун шу таркиб билан ўйнаш керак эди. Бугун яна бир бор «Машъал»даги муаммони кўрдик — футболчиларнинг про лига даражасига мос келмаслиги. Бўлди, тамом.
Ҳозиргина тушуниб етдим: бир йил ичида тўртинчи мураббий бўлибман. Энди, балки, саккизинчи ёки олтинчи мураббий ҳам бўлар... Лекин гап шундаки, яхши инсонлар, яхши йигитлар, аммо бу ҳали профессионал футболчи дегани эмас. Жамоа билан даража ўртасида тўлиқ номувофиқлик бор.
- Йигитлар ўйнашяпти. Ўйиннинг якуний қисмида голлар ва қарор қабул қилиш масаласи. Ҳа, вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдаланиш...
- Майли, гол уришдаги муаммоларни қўя турайлик. Бизда ҳимояда катта муаммолар бор. Олдинда нима бўлиши мени умуман ташвишлантирмайди. Биз исталган жамоага қарши... Исталган жамоага қарши биз доимо гол урамиз. Аммо бештадан гол ўтказиб юбораётганимиз... Бу ўзимизга ўзимиз қийинчилик туғдиряпмиз. Бунга чидаш жуда қийин.
Майли, очиғини айтсам, асабларим чидамаяпти. Шунинг учун кейинги ўйин таркиб жиҳатидан, эҳтимол, мутлақо бошқача бўлади. Чунки ҳозиргина гаплашдик, йигитлардан ҳам, раҳбариятдан ҳам сўрадик: ким ўйнашни хоҳламаса — марҳамат, айтсин. Уйда қолсин. Чунки одамлар, футбол устидан шу тарзда масхара қилиш, менимча, нотўғри», - дея Лушаннинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Сергей Лушан: «Очиғини айтсам, асабларим чидамаяпти»
Эксклюзив
5 сентябр, 15:22
«Машъал» бош мураббийи «Сўғдиёна»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Машъал ПФК