Жумладан жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ушбу мавзуга тўхталиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Зарафшон газетаси маълумотига кўра, куни кеча бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан «Динамо» футбол клубини қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 миллиард сўм маблағ ажратишга қарор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 10-турдан кейин клуб 2 та ғалаба, 2 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этиб, 8 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.