Суперлигада август ойининг энг яхши футболчиси аниқланди.
ПФЛ матбуот хизмати хабар беришича, «Сурхон» ҳужумчиси Рустам Турдимуродов август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
21 ёшли футболчи ўтган ойда термизликлар сафида 5 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. Хусусан, «Бунёдкор»га қарши баҳсда дублга эришганди.
Турдимуродов ёзги трансфер вақтида «Андижон»дан «Сурхон» сафига келиб қўшилганди.
Шунингдек, у Ўзбекистон ёшлар жамоаси сафида Фаластинга қарши баҳсда ғалаба голига муаллифлик қилди.
