Мавсумолди ўртоқлик ўйини доирасида Мюнхеннинг «Бавария» ва Лондоннинг «Тоттенҳем» клублари ўзаро тўқнаш келди ва якунда немислар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 12-дақиқада Харри Кейн томонидан очилди. 15-дақиқада эса англиялик ҳужумчи пеналтидан фойдалана олмади. 61-дақиқада Кингсли Коман устунликни мустаҳкамлади.
74-дақиқада Ленарт Карл ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Уисдом Майк ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Маълумот учун, ушбу жамоалар сўнгги бор 2024 йилда ўртоқлик ўйинида тўқнаш келишган ва унда ҳам «Бавария» ғалаба қозонган - 3:2.
Ўртоқлик ўйини
«Бавария» - «Тоттенҳем» 4:0
7 август, Мюнхен
Голлар: Кейн (12'), Коман (61'), Карл (74'), Майк (80').
Огоҳлантириш: Ромеро (41', «Тоттенҳем»).
Фойдаланилмаган пеналти: Кейн (15').
Бавария - Нойер, Лаймер (Бое, 68), Упамекано (Ким Мин Же, 67), Та (Киала, 67), Станишич (Геррейро, 68), Киммих (Бишхоф, 67), Горецка (Дайбер, 67), Коман (Карл, 68), Олисе (Ваннер, 68), Диас (Майк, 76), Кейн (Куси Асаре, 67).
Тоттенҳем - Викарио, Порро, Ромеро, Ван де Вен, Спенс (Девис, 64), Бентанкур (Биссума, 81), Палинью (Бергвалл, 46), Қуддус, Сарр (Грей, 81), Жонсон (Одобер, 64), Ришарлисон (Тел, 70).