Бразилиялик футбол афсонаси Роберто Карлос Испанияда фаолият юритувчи, келиб чиқиши марокашлик бўлган футбол агенти Суҳайла Ат Тоҳирийга уйланди.
Жуфтликнинг тўйдаги суратлари 17 август куни кенг тарқала бошлади. Шу боис айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Реал» собиқ юлдузи яқинда уйланган деган фикрга боришди. Бироқ уларнинг никоҳи яқинда бўлмаган.
Sky News Arabia маълумотларига кўра, Роберто Карлос ва Ат Тоҳирийнинг никоҳ маросими ҳақида январ ойида хабар берилган. Ҳозир яна тарқалаётган суратлар эса июл ойида ўтказилган ёпиқ маросим вақтида олинган.
Аввалроқ Роналду ва Жоржинанинг тўйида унинг оиласи қатнашмагани маълум қилинганди.