«Реал Мадрид» ёзги трансфер ойнасида бир нечта футболчини таркибига қўшиб олишни мақсад қилган. Diario AS нашрининг хабар беришича, мадридликлар, аввало, ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш ниятида.
«Қаймоқранглилар» ёзда бир ёки икки нафар марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Шунингдек, клуб марказий яримҳимоячи трансферини ҳам амалга оширмоқчи.
Ҳозирда «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида 21-турдан сўнг 51 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадрид клуби пешқадам «Барселона»дан 4 очко ортда бормоқда, бироқ битта ўйини захирада мавжуд.
Бугун, 1 феврал куни «Реал» ўз майдонида «Райё Валекано»ни қабул қилади.