«Реал» футболчилари жамоа бош мураббийи лавозимига Юрген Клоппни тайинлашни қўллаб-қувватлашмоқда.
Бу ҳақда Football-espana нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, жамоа ичида немис мутахассиси номзодига «Бенфика» мураббийи Жозе Моуриниодан яхшироқ вариант сифатида қаралмоқда.
Футболчилар португалиялик мураббийнинг клубга қайтишидан хавотирда. Моуринио номзодига қарши асосий далил унинг авторитар бошқарув услуби бўлиб, бу жамоадагиларнинг фикрича, кийим алмаштириш хонасидаги муҳитни издан чиқариши мумкин.
Ўз навбатида, Клоппнинг иш услуби ўйинчилар томонидан конструктив ва профессионал муносабатни рағбатлантирувчи деб баҳоланмоқда. «Реал» президенти Флорентино Перес икки номзодни ҳам кўриб чиқмоқда, деб хабар қилинмоқда.