Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев ва Санжар Қувватовни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бозоров ва Насруллаев бунгача «Насаф» шарафини ҳимоя қилган бўлса, Қувватовнинг сўнгги жамоаси «Қизилқум» бўлганди. Қайд этиш лозим, Қувватов 2019-2023 йиллар оралиғида «шерлар» сафида тўп тепган ва 106 та ўйинда майдонга тушган.
Маълумот ўрнида, Санжар «Пахтакор» сафида 35, Ойбек 77, Шерзод эса 34-рақам остида ҳаракат қилади. Аввалроқ «Пахтакор»нинг Анталия йиғинидаги рақиблари маълум қилинганди.